Линклар

Якшанба кунги сайловда берилган овозларни санаш давом этаëтган Ироқда исëнчилар бугун бир неча ҳужум уюштирдилар.


Ироқ армияси хабарига кўра¸ Киркукда яқинда хизматга ëлланган аскарлар ўтирган автобусни тўхтатган исëнчилар¸ 12 хизматчини ўлдирганлар. Яна икки аскарни эса¸ Америка ва унинг иттифоқчилари билан ишлаш оқибати қандай бўлишини бошқаларга тушунтириш учун тирик қолдиришган.
Айни пайтда¸ Бағдод ғарбидаги Анбар вилоятида икки Америка аскари¸ Бағдод шимолидаги Америка базаси яқинида эса¸ икки ироқлик хизматчи ўлдирилди.Пойтахтда портлатилган бомба эса яна беш одам ҳаëтига зомин бўлди.
Ироққа оид яна бир хабарга кўра¸ мамлакат жанубида бир ироқликни ўлдирганликда айбланаëтган етти Британия аскари суд олдида жавоб беради.Бу ҳақда мамлакат бош прокурори маълум қилди.
Айтилишича¸ ҳозирга қадар Ироққа 9 минг қўшин жўнатган Британия аскарлари фаолияти билан боғлиқ 160 та тергов жараëни очилган.
XS
SM
MD
LG