Линклар

Бугун эрталаб Грузия бош вазири Зураб Жвания иситгичдан газ чиқиши оқибатида заҳарланишдан нобуд бўлди.


Мамлакат ички ишлар вазири Вано Мерабишвили телевидение орқали қилган чиқишида¸ Жвания ўлими суиқасд оқибати бўлиши ҳақидаги тахминларни инкор қилди.
Жвания жасадини текшириб чиққан врачлар ҳам¸ ўлим газдан заҳарланиш оқибатида рўй бергани ва тананинг на ташқариси ва на ичкарисида шикаст топилганини билдиришди.
Жвания жасади унинг яқин ўртоғи Раул Юсупов хонадонидан топилган ва газ чиқиши оқибатида Юсуповнинг ўзи ҳам нобуд бўлган.
Жвания ўлими ўзи ва Грузия учун катта йўқотиш эканини таъкидлаган президент Михаил Саакашвили¸ бош вазирлик ваколатларини ўз зиммасига олди. Конституцияга кўра¸ президент 7 кун ичида янги бош вазирни тавсия қилиши керак.
Зураб Жвания собиқ президент Шеварднадзе мухолифларидан ва Грузия ’атиргуллар инқилоби’ ташкилотчиларидан бири эди.
Грузиядаги инсон ҳуқуқлари ва мухолифат гуруҳлари Жвания ўлими тафсилотлари мустақил комиссия томонидан ўрганилиши ва қотиллик ҳам эҳтимолдан соқит қилинмаслигини талаб қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG