Линклар

logo-print

Ислоҳотлар аҳволни ёмонлаштирадими?


Феруза Кузатувчилар эътирофича, Ўзбекистонда коммунал тўловлар баҳосининг тўхтовсиз ошиб бораётгани аҳоли норозилиги ва моддий муаммолар чигаллашувининг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда.

Норасмий маълумотларга кўра, 1991-2003 йил оралиғида коммунал тўловлар нархи 380 баробар, ойлик маошлар эса 20-25 баробар ўсган.

Коммунал тизимда мавжуд муаммолар шу қадар авжига чиққанки, ҳатто мамлакат Президенти Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасида бу масалага алоҳида тўхталди. Ўзбекистон раҳбари уй-жой коммунал хўжалигини ислоҳ қилишга ниҳоятда жиддий эътибор қаратиш устивор вазифа эканини таъкидлади. У коммунал тармоқлардан самарали фойдаланиш йўлга қўйилмагани, тизимни сақлаш борасида бозор механизми яратилмаганини танқид қилди.

Тошкент шаҳри коммунал фойдаланиш ҳудудий бирлашмаси раиси ўринбосари Рауф Қурбоновнинг сўзларига қараганда, коммунал тизимдаги энг катта иллат уй-жой мулкдорлари ширкатларининг яхши ишламаслигидир. Шунинг учун ислоҳотларни ширкатлар ишини қайта кўриб чиқишдан бошлаш керак. Қолаверса, аксарият ширкатлар раислари бу соҳага тасодифан кириб қолган кишилардир. Уларни соҳа мутахассислари билан алмаштириш режалаштирилган.

Уй-жой ширкатларидан бирининг раиси Акмал Носировнинг таъкидлашича, соҳага масъул кишилар ўзларига мақбул тарзда ислоҳот қилишга уринади. Улар халқ хоҳиш-истагини инобатга олмайди. Шу сабабли соҳада ижобий ўзгариш юз бериши қийин кечади.

“Коммунал соҳада ислоҳотларнинг навбатдаги босқиси бошлангани амалдорларнинг тизимда кўнглига келган номаъқулчиликлар қилишига изн берилганини билдиради”, - деди А.Носиров.

Мамлакатдаги коммунал соҳа масъулларидан бирининг айтишича, 2006 йилдан бошлаб давлат бюджетидан иссиқ сув тўловлари учун дотация ажратиш тўхтатилади. Бу эса иссиқ сув учун тўлов янада ошишига олиб келади.
XS
SM
MD
LG