Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:13

Ноқонуний миграция долзарб масала бўлиб турибди


Феруза Ўзбекистон фуқароларининг ноқонуний йўллар билан хорижий мамлакатларга чиқиб кетиши кўпайиб бораётгани, баъзи ҳолларда улар фожеавий вазиятларга тушиб қолаётганини мамлакат расмийлари ҳам қисман тасдиқламоқда.

Ўзбекистон Бош прокуратураси бўлим катта прокурори Надежда Павлованинг сўзларига қараганда, мамлакатдаги ноқонуний миграция ва одам савдоси қурбонлари ҳақидаги маълумотлар маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ҳам бериб борилмоқда. 2002-2003 йилларда мамлакатда одам савдосини ташкил этиш ва шерикчилик қилиш жиноятлари бўйича 70 киши судланган. Сўнгги уч йил ичида бундан қонунбузарликларга оид 100 та жиноят иши қўзғатилган. 2004 йилда АҚШга сохта ҳужжатлар тўғрилаб чиқиш кетишга уриниш бўйича 8 та ҳолат аниқланган ва олди олинган.

Н.Маслованинг таъкидлашича, ҳозир одам савдоси қурбонлари, асосан, хотин-қизлардир. Бироқ меҳнат траффигига жалб этилганлар орасида эркаклар ҳам талайгина. Ўзбекистонликлар аксарият ҳолларда Туркия, Исроил, Бирлашган Араб Амирликлари, Малайзияга, сўнгги пайтларда Миср, Россия ва Қозоғистонга чиқиб кетяпти.

“Ниҳол” нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Фарзона Ҳошимованинг билдиришича, ўзбекистонликларнинг четга кетишига иқтисодий омил асосий ўрин тутади. Ўзбек мигрантлари жуда ишонувчан бўлгани туфайли ўзлари билмаган ҳолда одам савдоси қурбонларига айланмоқда. Бу кишилар хорижга чиқиш тартиби, у ердаги шароит, мигрант сифатидаги имкониятларини билмайди. Одамфурушларнинг асосий қурбонлари эса ёшлардир.

Ҳозир ўзбекистонликлар Жанубий Кореягагина қонуний равишда ишга жўнатилади. Шу билан бирга, расмий маълумотларга кўра, бу давлатдаги ноқонуний ўзбек мигрантлари сони 5 мингдан ошиқ. Улар сайёҳ бўлиб ёки таълим олиш мақсадида Жанубий Кореяга келган ва ишлаш учун қолиб кетган.

Норасмий маълумотларда хорижий давлатларда ўзбекистонлик юз минглаб ноқонуний мигрантлар борлиги таъкидланади. Кўпчилик кузатувчилар аҳолининг ишга яроқли катта қисми чет элга чиқиб кетаётганини миллат фожеаси сифатида баҳоламоқда.
XS
SM
MD
LG