Линклар

logo-print

Ўзбекистон ҳукуматидаги ўзгаришлар

  • Садриддин Ашур

3-4 февраль кунлари Ўзбекистон ҳукумати таркибида катта ўзгаришлар рўй берди. Илгари ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келган Содиқ Сафоев Сенатнинг халқаро алоқалар қўмитаси раислигига сайланди.

Унинг ўрнига Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раҳбари ва Бош вазир ўринбосари бўлиб ишлаётган Элёр Ғаниев тайинланди. Э.Ғаниевнинг Бош вазир ўринбосари мақоми ҳам сақлаб қолинди.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига шу пайтгача Бош вазир ўринбосари ва иқтисодиёт вазири сифатида ишлаб келаётган Рустам Азимов тайинланди.

Ўзбекистондаги парламент сайловини муваффақиятли ўтказган Марказий сайлов комиссияси раиси Бўритош Мустафоев адлия вазири бўлди.

Норасмий манбаларнинг таъкидлашича, собиқ адлия вазири Абдусамат Полвонзода Олий суд раиси лавозимини эгаллаши мумкин.

Илгари бу мансаб айни пайтда Сенат раиси ўринбосари бўлиб ишлаётган Фарруха Муҳиддиновага тегишли эди.
XS
SM
MD
LG