Линклар

logo-print

БМТнинг «Нефт эвазига озик-овкат» дастури атрофидаги ғавғолар юзасидан текширув ўтказаётган мустақил комиссия, дастур раҳбари Бенон Сиванни узлуксиз равишда ёқилғини экспорт қилиш квоталаридан ўз билганча фойдаланганликда айблади


Бу ҳақда мустақил комиссия раҳбари, АҚШ федерал заҳиралар тармоғининг собиқ бошлиғи Пол Волкер БМТ Бош қароргоҳида ўтказилган матбуот анжумани давомида маълум қилди.
Комиссия ҳисоботида айтилишича, Сиван нефт сотиб олувчи компанияларни танлаш пайтида Бош қароргоҳи Швейцарияда бўлган «Эфрикан миддл ист петролеум компани» корхонаси манфаатларидан келиб чиққан ҳолда иш олиб борган. Аммо комиссия бу ҳайрихоҳлиги учун Сиван қандайдир моддий рағбат олганми йўқми бу ҳақида ҳеч нима демади.
БМТ Бош котиби Кофи Аннан айни айблов юзасидан фикр билдирар экан, жумладан шундай деди:
— Коррупция ва қоидалар бузилиши ҳақидаги ҳар қандай ишора БМТдек ташкилотнинг обрўсига путур етказади. Шу сабабли биз хисоботни ҳеч қандай эътирозсиз жиддий қабул қиляпмиз, — деди Кофи Аннан.
XS
SM
MD
LG