Линклар

logo-print

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Чечен жанггарилари етакчиси Шомил Басаев баёнотини телевидение орқали намойиш этишни, террорчиларга ахборот кўмагини кўрсатиш сифатида баҳолади


Басаев Россия ҳудудида содир этилган бир қатор террорчилик ҳаракатлари учун масъулиятни ўз зиммасига олди ва ўтган йилги Бесландаги мактабнинг гаровга олиниши каби акцияларни яна давом эттиришини ваъда қилди.
Басаев мурожаатининг бир қисми Россиянинг «НТВ» канали орқали ҳам намойиш этилди. Канал бошлиқларидан бири Татьяна Миткова «Озодлик» радиосига берган интервьюсида, ҳукумат аъзоларининг «НТВ»га ҳеч қандай эътирози бўлиши мумкин эмаслигини маълум қилди. Зеро лавҳа Басаевнинг чиқиши ҳақида эмас, британиялик журналистлар бу чиқишни эфирга узатишга қарор қилгани ҳақида бўлган.
XS
SM
MD
LG