Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс Лондонда музокаралар ўтказгач¸ Германияга келди


Британия ҳукуматига АҚШнинг Ироқдаги сиёсатини қўллаганлик учун миннатдорчилик билдирар экан Кондолиза Райс Американинг Буюк Британиядан яхшироқ иттифоқдоши йўқлиги ва ҳеч қачон бўлмаганини таъкидлади.
Эрон масаласига тўхталар экан, АҚШ Давлат котиби, шундай деди:
— Эроннинг ядровий қуролга эга бўлиш имконияти бизни жиддий ташвишлантирмоқда. Бу Эрон билан қўшни бўлган мамлакатларда вазиятни беқарорлаштириши ва бутун дунё тинчлигига раҳна солиши мумкин. Мана шунинг учун ҳам, менинг фикримча, дунё жамоатчилиги Эроннинг бундай йўл тутишига ижозат бермаслик керак¸ деган фикрда, — деди АҚШ Давлат котиби.
АҚШ Давлат котиби шу билан бирга март ойининг бошида Лондонга қайтиши ва Фаластин муҳториятидаги ислоҳотларга оид халқаро анжуманда иштирок этишини маълум қилди.
Бугунинг ўзида АҚШ Давлат котиби Германияга етиб келди. Бу ерда Кондолиза Райс Германия канцлери Герхард Шрёдер билан музокаралар ўтказади. Таҳминларга кўра, томонлар Ироқ масаласида юзага келган ўзаро гиналар ўрнига икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашадилар.
XS
SM
MD
LG