Линклар

logo-print

Украина Олий Радаси президент Юшченко томонидан Бош вазирликка тавсия этилган Юлия Тимошенко номзодини тасдиқлади


450та депутатдан 373таси Тимошенко номзодини маъқуллаб овоз берди.
Олий Рада вакилларига қарата қилган мурожаатида, Тимошенко¸ жумладан¸ шундай деди:
— Мен сизларни ишонтириб айтаманки, ҳар кандай ҳолатда ҳам Украина халқи, президенти ва сизларнинг ишончингизга путур етказмайман. Ва яна шуни билишингизни истардимки, сизнинг бугун билдирган ишончингиз, мен учун энг улуғ неъмат. Мен бу ишончга садоқатли қоламан, — деди Украина Бош вазири Юлия Тимошенко.
Тимошенко Украина президенти Виктор Юшченконинг энг яқин издошларидан. 90-йиллар ўрталарида у «Украинанинг ягона энергетик тизимлари» корпорацияси президенти бўлган. Кейинчалик Бош вазир ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Сўнгги чақириқдаги парламентда эса «Юлия Тимошенко блоки» муҳолиф фракциясини бошқарган.
XS
SM
MD
LG