Линклар

Шоирнинг ўғли калтакланди


Тўлқин Хабарларга қараганда, 5 февраль куни исёнкор шоир Юсуф Жуманинг ўғли Алишерга бир неча киши ҳужум қилиб, кетмон билан тан жароҳати етказган. Шоир бу ҳаракат ўзи ва ўғлининг демократик қарашлари учун уюштирилган, деб ҳисобламоқда.

Ю.Жуманинг “Озодлик” мухбирига айтишича, демократия йўлидаги ҳаракатлари ва қарашлари учун маҳаллий ҳокимият ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари анчадан буён ўзига ва оила аъзоларига тазйиқлар ўтказиб келади. 5 февраль куни эса бир гуруҳ кимсалар 1982 йилда туғилган ўғли Алишерга ҳужум қилган ва кетмон билан тан жароҳати етказган.

“Январь ойи охирларида фермер хўжаликларига ер ажратиш бўйича тердер бўлган эди. Тердерда оиламиз ҳам қатнашди. Бугун ер ўлчовчилар келган эди. Ер ажратиш пайтида 20 эркак ва аёл Алишерни калтаклади. Уни ажратиб олмоқчи бўлган икки йигит ҳам калтакланди. Ҳозир улар шифохонада ётибди”, - деди Ю.Жума.

Шоирнинг сўзларига қараганда, ўғли Алишер раҳбарлик қилаётган “Саҳройи шерлар” инсон ҳуқуқлари ташкилоти фаолияти ҳукумат вакилларига ёқмайди. Бу ҳужум ўғлининг фаолиятига тазйиқлардан биридир.

Бухоро вилояти Қоракўл тумани ички ишлар бўлими навбатчисининг таъкидлашича, 5 февраль куни жарбланувчилар ИИБга мурожаат қилган. Алишерга суд тиббий экспертизасига йўлланма берилган. Хулоса олингандан кейин бу ҳолат бўйича қонуний чора кўрилади.

Ю.Жуманинг билдиришича, суд тиббий экспертизаси хулосаси маълум бўлгач, у ўғлини калтаклаганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилишини талаб қилиб, даъво аризаси билан судга мурожаат этади.
XS
SM
MD
LG