Линклар

logo-print

Япония полицияси икки гуруҳ одам ўз жонига қасд қилгани воқеасини ўрганишга киришди.


Бугун эрталаб ёши йигирмадан ошган уч йигит ва уч қиз пойтахт Токио яқинидаги йўл четига қўйилган автомобилда ўлик ҳолда топилди. Полиция машина ичидан ухлатадиган дори қутилари ва кўмир ёқадиган кичкина печка топди.
Орадан бир неча соат ўтиб, Япония полицияси Тинч океани қирғоғига тўхтатиб қўйилган автомобилдан ёши 30 – 40 ўртасида бўлган бир эркак ва икки аёл жасадини топди. Бу машинадан ҳам кўмир ёқадиган кичкина печка топилди. Маълумки, кўмир ёнганида атрофга ис гази чиқади. Бу газ одам ҳаёти учун хавфли. Сўнгги йилларда Японияда гуруҳ-гуруҳ бўлиб ўз жонига қасд қилиш воқеалари кўпаяётгани кузатилмоқда.
XS
SM
MD
LG