Линклар

Бугун Қирғизистон пойтахта Бишкекда 350га яқин одам намойиш ўтказди.


Улар 27 февралга белгиланган сайловлар эркин ва адолатли ўтишини талаб қилдилар.
“Кел-кел” ёшлар ташкилоти Бишкек намойиши ташкилотчиларидан бири. Намойиш иштирокчилари Президент Асқар Ақаевни октябр ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига ўз номзодини қўймасликка чақирдилар.
Қирғизистон милицияси намойиш қатнашчиларини шаҳарнинг марказий Ғалаба майдонига юриб боришига йўл қўймади. Милиция ходимлари мазкур намойишни ноқонуний, дея атади.
Бишкек милицияси бошлиғининг Озодлик радиосига айтишича, ҳуқуқ-тартибот органлари намойиш ташкилотчиларини маъмурий жазога тортади.
XS
SM
MD
LG