Линклар

logo-print

Бош қароргоҳи Венада жойлашган Халқаро Хелсинки инсон ҳуқуқлари қўмитаси Ғарб Марказий Осиё давлатларидаги инсон ҳуқуқларига эътибор бермаётгани, минтақа раҳбарлари эса терроризмга қарши курашдан норозиликларни бостиришда фойдаланаётганини маълум қилди.


Бугун ташкилот директори Аарон Родес Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида ортга кетиш кузатилаётганини билдирди:
“Сўнгги ўн йил ичида деярли муваффақиятга эришилгани йўқ. Амалда, инсон ҳуқуқлари ҳимояси борасида бу мамлакатларда ортга кетиш кузатилмоқда, дейиш мумкин”, – деди Халқаро Хелсинки инсон ҳуқуқлари қўмитаси директори Аарон Родес.
XS
SM
MD
LG