Линклар

logo-print

Грузия полицияси маълумотига кўра, шу ҳафтада газдан заҳарланиб ўлган Бош вазир Зураб Жваниянинг яқин сафдоши Георгий Хелашвили ўз жонига қасд қилган.


Президент идораси ҳузуридаги Амнистия комиссияси аъзоси бўлган 32 ёшли Хелашвилининг жасади жума куни тунда уйида топилган. Тбилиси шаҳар полицияси вакилига кўра, Хелашвили ўзини қўшнисидан вақтинча олиб турган ов милтиғи билан отган. У оила аъзоларига кечирим сўраб мактуб ёзиб қолдирган. Георгий Хелашвили собиқ Бош вазир Жвания бошчилигидаги Бирлашган демократлар сиёсий блоки аъзоси бўлган.
Айни пайтда, шанба куни бўладиган Зураб Жваниянинг дафн маросимида қатнашиш учун бугун Тбилисига хорижлик вакиллар келмоқда.
XS
SM
MD
LG