Линклар

Икки кун олдин Афғонистонда йўқолган йўловчи самолёти қолдиқлари шанба куни топилди.


НАТОга қарашли вертолетлар Кобулдан 30 километр жануби-шарқда жойлашган Царапай тоғ минтақасида йўқолган самолёт қолдиқларини топди. Афғонистон Ички ишлар вазирлиги вакили Лутфилла Машал Озодлик радиосига самолёт бортидаги 104 одамнинг ҳаммаси нобуд бўлганини айтди:
Пайшанба куни Хирот шаҳридан Кобулга учган “Боинг 737” русумидаги самолёт кучли қор ёғаётгани сабабли Кобул аэропортига қўна олмаган. Самолёт Покистонга йўналтирилганидан кейин у радар экранида йўқолган. Маълумотларга кўра, халокатга учраган самолёт бортида 20дан ортиқ хорижлик, жумладан Россия, Туркия, Америка ва Италия фуқаролари бўлган.
XS
SM
MD
LG