Линклар

logo-print

АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райс Европа ва Яқин Шарқ давлатларига бир ҳафталик сафари доирасида бугун Полшага келди.


Райс Варшавада Полша Ташқи ишлар вазири Адам Ротфелд билан учрашди. Музокарадан сўнг бўлиб ўтган матбуот конференциясида АҚШ Давлат Котиби агар Россия Ғарб билан ўз муносабатини кенгайтириш ниятида бўлса, Москва расмийлари демократик жараёнларни чуқурлаштириши кераклигини айтди:
“Биз Россиядаги жараёнлар ҳақида хавотирдамиз ва буни очиқ билдирдик. Россия ҳукумати демократик жамият асоси ҳисобланган қонун устиворлигини мустаҳкамлаш, мустақил адлия тизими ролини ошириш ҳамда эркин матбуотни ривожлантириш ниятида эканини билдириши халқаро ҳамжамият учун муҳим”, – деди Кондолиза Райс.
АҚШ Давлат Котиби Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокара олиб бориш учун бугун кечки пайт Туркия пойтахти Анқарага жўнаб кетади.
XS
SM
MD
LG