Линклар

Бугун Афғонистондаги НАТО қўшинлари ўтган пайшанба куни йўловчи самолёт ҳалокатга учраган жойда қурбонлар жасадларини топди.


НАТО бошчилигидаги Халқаро хавфсизлик кучлари матбуот котиби воқеада ҳеч ким омон қолмаганини маълум қилди.
Маълум бўлишича, самолёт бортида 104 киши бўлган. Ҳиротдан Кобулга учаётган самолёт қор бўронида ҳалокатга учраган.
Бугун халқаро кучлар ҳалокат жойига вертолётда етиб борди. Улар тоғнинг музли чўққисига туширилди. Бироқ об-ҳавонинг ёмонлиги ва қаттиқ қор ёққани туфайли қутқарув ишларини амалга оширишнинг иложи бўлмади.
Халқаро хавфсизлик кучлари вакилининг билдиришича, барча жасадларни олишга бир неча ҳафта вақт кетиши мумкин.
XS
SM
MD
LG