Линклар

logo-print

Москвадан олинган яна бир хабарга кўра, Чечен сепаратчилари етакчиси Аслан Масхадов бир томонлама равишда ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги буйруғи Москва билан тинчлик музокараларига йўл очиб беришига умид қилишини айтган.


Россиянинг “Коммерсант” газетасига берган интервюсида Масхадов ўз матбуот котиби Умар Хамбиевни Москва билан музокаралар олиб бориш делегациясига етакчи этиб тайинлаганини айтган.
Шунингдек, Масхадов Россия ҳукуматидан ижобий жавоб олишга умид қилишини ва агарда, Кремл хайрихоҳлик кўрсатса, урушга келишилган муддатда якун ясалиши мумкинлигини айтган.
Ҳозирча Кремл Масхадовнинг баёнотига жавоб берганича йўқ. Россия томонидан қўллаб-қувватланувчи Чеченистон раҳбарияти эса, ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги буйруқ ёлғон ва жамоатчиликни чалғитиш учун қилинган ҳийла, дея баҳолади.
Ўтган ойда интернетда тарқатилган Масхадов ҳамда жанггарилар етакчиси Шомил Басаевнинг баёнотларида барча жангларнинг феврал ойида тўхтатилиши айтилган эди.
XS
SM
MD
LG