Линклар

Россия расмийларининг билдиришича, бугун Владивосток шаҳар прокуратурасининг собиқ ходими прокуратура биносига кириб келиб, икки ходимни, сўнгра эса ўзини ўлдирган.


Россия бош прокурори ўринбосари Константин Чайка қотиллик сабаби ўч олиш бўлганини айтди.
“Қотиллик сабаби ўч олиш бўлган. Владивостокнинг Ленин район прокуратураси бу одамга нисбатан жиноий иш очган. Яқинда тергов тугаб, иш судга оширилган. Бунга бошқа сабаблар йўқ”, - деди бош прокурор муовини.
Маълум бўлишича, воқеа қурбонлари олиб борилган терговда иштирок этган.
Владивосток расмийларининг маълум қилишича, қотил аввалига прокурорлардан ишни ёпишни талаб қилган. Рад жавобини олгач, ўт очган.
XS
SM
MD
LG