Линклар

Бугун Ватикан Рим Папаси Иоан Павелнинг касалхонада қолиши яна бир неча кунга чўзилганини маълум қилди.


84 ёшли папа ўтган сешанба куни нафас олиш йўлларининг шамоллаши туфайли касалхонага ётқизилган эди. Дастлаб, Ватикан папа касалхонада бир ҳафта ётишини маълум қилган эди.
Ватикан матбуот котиби Жоакин Наварро Валс бугун берган баёнотида папанинг саломатлиги яхшиланаётганини айтди.
Кеча папа Римнинг Жемелли касалхонаси ойнасидан кўриниш берди. У касалхона олдида тўпланганларни хириллаган ва базўр эшитиш мумкин бўлган овозда дуо қилди.
XS
SM
MD
LG