Линклар

Эрон ядровий энергия вазири Теҳрон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги музокаралар энг муҳим босқичга кираётганини маълум қилди.


Бугун Эрон телевидениесига берган интервюсида Ғуломирза Оғазода Британия, Франция ва Германия ўз мақсадларини ойдинлаштиришига умид билдирди. Музокараларнинг эртага Женевада бошланиши кутилмоқда.
Ўтган йил ноябрида ўтказилган музокаралар натижаси ўлароқ Эрон ўзининг уранни бойитиш дастурларини тўхтатишга розилик берган эди. Бунинг эвазига Европа мамлакатлари Теҳронга савдо ва хавфсизлик соҳасида кўмак беришини билдирган эди.
Эрон ташқи ишлар вазири Камол Харрозий бугун қилган баёнотида, Теҳрон Европа таклифларини олқишлаши, бироқ Эрон тинч мақсадларда ядровий энергия ишлаб чиқиш ҳуқуқини сақлаб қолишини таъкидлади.
Айни пайтда, Исроил мудофаа вазири Шаул Мофаз Эроннинг ядровий қурол ишлаб чиқариши олдини олишда энг тўғри йўл дипломатик босим эканини айтди.
АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс ўзи ва Президент Буш Эрон билан олиб борилаётган музокаралар муваффақият қозониши мумкинлигига ишонишини баён қилди.
XS
SM
MD
LG