Линклар

logo-print

Бугун Ироқнинг Мосул ва Бақуба шаҳарларида худкуш ҳужумчилар содир этган портлашлар оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди.


Иккала портлаш учун масъулиятни Абу Мусаб ал-Зарқавий бошчилик қилаётган Ал-Қайдага алоқадор жанггари гуруҳ ўз зиммасига олди.
Портлашларда асосан полиция ходимлари ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани хабар қилинмоқда.
Зарқавий бошчилик қилаётган жанггари гуруҳ яна ҳужумлар уюштириш билан таҳдид қилмоқда.
Айни пайтда, Ислом Жиҳоди номли жанггари гуруҳи жума куни ўғирлаб кетилган италиялик журналистни сўроқ қилаётганини билдирди. Италия ҳукуматидан ўз қўшинларини Ироқдан олиб чиқишни талаб қилаётган Ислом Жиҳоди гуруҳи журналист тақдири яқин кунларда ҳал этилажагини маълум қилди.
Яна бир хабарга кўра, ўзини Ансар ал-Сунна Армияси, деб номлаган жанггари гуруҳи АҚШ ҳарбийларига таржимонлик қилган бир кишини ўлдирганини маълум қилган.
Жанггари гуруҳ интернетда берган видео тасвирда гаровга олинган таржимон бошқа таржимонларни АҚШ қўшинларига ишламасликка чақирган. Шундан сўнг унинг кўзлари боғланиб, унинг бошига ўқ узилган.
XS
SM
MD
LG