Линклар

logo-print

Бугун АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс Исроил Бош вазири Ариэл Шарон ҳамда Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббоснинг баҳорда АҚШга музокаралар учун таклиф этилганини маълум қилди.


“Мен АҚШ Президенти Буш таклифини Бош вазир Шарон ва Президент Аббосга топширдим. Улар таклифни қабул қилди. Шунингдек, баҳорда Иордания Қироли Абдуллоҳ ҳам АҚШга ташриф буюради”, - деди Райс.
Райс бу ҳақда ўзининг Яқин Шарққа қилган сафари якунида маълум қилди.
Бундан ташқари Райс, Вашингтон АҚШ Генерал-лейтенанти Уилям Уордни Ғарбий Соҳил ҳамда Ғазо Минтақасида хавфсизликни сақлашда фаластинлик ҳарбийларга ёрдам бериш бўйича мувофиқлаштирувчи этиб тайинлаганини маълум қилди.
Шунингдек, АҚШ Давлат котибининг таъкидлашича, Фаластинга ваъда қилинган 350 миллион долларлик ёрдамнинг 40 миллиони яқин ойлар мобайнида жўнатилади. Бу маблағ Фаластинда янги иш жойлари ва инфраструктурани тиклаш мақсадларида ишлатилади.
Райснинг Шарон ва Аббос билан учрашуви эртага Мисрда Исроил ва Фаластин раҳбарлари ўртасида бошланадиган музокаралар олдидан бўлиб ўтди.
Бу Кондолиза Райснинг АҚШ Давлат котиби этиб тайинланганидан бери Яқин Шарққа қилаётган биринчи сафари.
XS
SM
MD
LG