Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:13

Йўловчилар манзилига етказилди


Ҳакимбек Хабарларга қараганда, Қамчиқ довони ёпилгани сабабли Ангрен шаҳрида тўпланиб қолган фуқаролар Тожикистон ҳудуди орқали поездларда Фарғона водийсига етказилган.

Ангрен шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари Мирало Муротаевнинг “Озодлик” мухбирига билдиришича, шаҳарда йиғилиб қолган йўловчилар бешта автобусда Тошкентга олиб келинган. Бу ердан эса поездларда (пули тугаган фуқароларга текинга чипта олиб берилган) манзилига жўнатилган. Божхона ва чегара постларидан ўтишда улар қийинчиликка дуч келмаган.

М.Муротаевнинг таъкидлашича, йўлда қолиб кетган юк машиналари ва енгил автомобиллар автобус-такси саройларига олиб келиниб, милиция қўриқловига топширилган. Ҳайдовчиларнинг бир қисми поездда Фарғона водийсига жўнатилган. Бир қисми эса айни пайтда Ангренда турибди.

Эслатиб ўтамиз, қор кўчкиси юз бергани туфайли 1 февраль куни Қамчиқ довони ёпиб қўйилгандан кейин довоннинг ҳар икки томонида юзлаб фуқаролар ва машиналар тўпланиб қолган эди. 5 февраль куни эса Ангренда туриб қолган, расмийлар томонидан ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаган йўловчи ва ҳайдовчилар давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари кузатувида манзилига етказиб қўйилишини талаб қилиб, норозилик акцияси ўтказганди.
XS
SM
MD
LG