Линклар

logo-print

Бағдоддаги кўнгиллиларни армияга ёллаш марказида портлаш содир бўлди


Портлаш оқибатида 21 киши нобуд бўлди, 30га яқини яраланди.
Америка ҳарбийлари қўмондонлиги томонидан тарқатилган маълумотларга кўра, портлаш худкуш томонидан амалга оширилган. Марказнинг ўзи эса миномет ёрдамида ўққа тутилган. Портлаш бўйича масъулиятни «Ал Қайда»га алоқадор гуруҳ ўз зиммасига олди.
Бугуннинг ўзида шияларнинг кўзга кўринган намояндаси Мутал ал-Алусийга ҳужум уюштирилди. Бунинг оқибатида унинг икки ўғли нобуд бўлди.
— Ироқ ўлмайди. Менинг икки ўғлим ва тансоқчим бошқалар қатори суйқасд қурбонларига айланди. Аммо худонинг мадади билан биз Ироқни террорчи ва қотиллар томонидан талон-тарож қилинишига йўл қўймаймиз, — деди Ал-Алусий.
XS
SM
MD
LG