Линклар

logo-print

Исроил Бош вазири Ариэл Шарон ҳамда Фаластин мухторияти президенти Маҳмуд Аббос ўзаро ўт очишни тўхтатишга келишиб олдилар


Тўрт йил давом этган можаро ана шу таҳлит ҳал қилинди. Бу ҳақда тўҳталар экан Фаластин мухторияти президенти жумладан шундай деди:
— Биз Бош вазир Ариэл Шарон билан барча зўравонликлар, исроилликларга қарши уюштирилаётганлари ҳам, фаластинликларга қарши ўтказилаётганлари ҳам тўхтатилишига келишиб олдик, — деди Маҳмуд Аббос.
Ариэл Шарон эса бу кунни икки давлат учун муҳим тарихий аҳамиятга эга дея баҳолади:
— Бугун жаноб Аббос билан музокаралар давомида Фаластин томонининг исроилликларга ҳужумлар уюштиришини бас килишига, Исроил томони эса¸ барча ҳарбий операцияларни тўхтатишига келишдик. Биз бугунги кун умид ва тинчлик йўлидаги янги даврнинг бошланиши сифатида тарихдан ўрин олишига умидвормиз, — деди Ариэл Шарон.
Икки давлат етакчилари иштирокидаги саммит Мисрнинг Шарм-аш-Шайҳ шаҳрида ўтмоқда.
Бугун шунингдек Миср ҳамда Иордания Исроилдаги элчихоналари фаолиятини тиклашини маълум қилди. Маълумки¸ бу икки давлат расмийлари 2000 йилда Исроил ҳарбийларининг Фаластин мухториятига киритилишига норозилик сифатида дипломатик алоқаларга чек қўйган эди.
XS
SM
MD
LG