Линклар

Анн Нива Ўзбекистондаги ҳаётни ўрганмоқда


Марказий Осиё халқларининг турмуш тарзини, минтақадаги сиёсий тузумларни ўрганиш ва бу ҳақда китоб ёзиш ниятида бўлган франциялик таниқли журналист Анн Нива Фарғона водийси вилоятларида бўлди.

А.Ниванинг сўзларига қараганда, у анча вақтдан буён Марказий Осиё билан қизиқиб келади. Минтақанинг Туркманистондан ташқари барча давлатларида бўлган. Унга Туркманистонга кириш визаси берилмаган.

“Марказий Осиё ҳақидаги китобни Ғарб ўқувчилари учун ёзяпман. Чунки Ғарбда бу минтақа ҳақида жуда камчилик кишилар билади. Маълумотлар ҳам етарли эмас”, - деди журналист.

А.Ниванинг эътирофича, Қирғизистон минтақа давлатлари орасида анча демократиялашган ҳисобланади. Шунингдек, Қирғизистон АҚШ ва Россия ҳарбий базалари бир-бирига жуда яқин жойлашган ягона мамлакат сифатида ҳам эътиборга лойиқ.

“Ўзбекистон нодемократик давлат. Бунга яна бирорта қўшимча қилиш ортиқча бўлади. Бу ерда фуқаролар кейинги йилдан нима кутиш мумкинлигини ҳам билмайди”, - деди журналист.

А.Нива ҳарбий мухбир бўлиб, биринчи китоби Чеченистондаги уруш тўғрисидадир. Бу ердаги олти йиллик фаолияти давомида яратилган “Ярамас уруш” (“Сволочная война”) номли ушбу китоб уч тилга таржима қилинган.
XS
SM
MD
LG