Линклар

АҚШ Давлат котиби сифатида хорижга илк сафари доирасида Кондолиза Райс Париждаги Сиëсий тадқиқотлар институтида талаба ва зиëлилар жамоaси ҳузурида нутқ сўзлади


А.Арал Райс ўз маърузасида Европа давлатларини АҚШ бошчилигидаги Ироқ уруши масаласида пайдо бўлган келишмовчиликларга якун ясаб¸ иттифоқчилар ўртасида янги давр бошлашга чақирди. У шунингдек¸ АҚШ Европа давлатлари билан бирга ишлашни исташи ва Европа давлатлари ҳам бунга тайëр бўлишлари кераклигини таъкидлади.

АҚШ Президенти Жорж Буш ташқи сиëсати туфайли Европа ва Америка муносабатларида пайдо бўлган дарзни тўрт йил ўтиб бартараф этишга уринаëтган Кондолиза Райснинг ўзи ҳам аслида ушбу сиëсат асосчиларидан биридир. У чоршанба куни Парижда сўзлаган нутқида асосан АҚШ ва Европа давлатлари муносабатларини қайта тиклаш масаласига урғу берди.

"Хонимлар ва жаноблар¸ бу Америка ва Европа муносабатлари учун жуда қулай фурсат. Агар биз жаҳон бўйлаб озодлик қарор топтиришни 21 асрнинг белгиловчи тамойили қилиб олсак¸ адолат ва фаровонлик¸ озодлик ва тинчлик соҳасида тарихий муваффақиятга эришамиз"¸ - деди Райс.

АҚШ дипломатининг янги раҳбари Париждаги Сиëсий тадқиқотлар институтида тақрибан 500 талаба ва зиëлилар олдида сўзлаган нутқида "тарих бугунги раҳбарларнинг зиддиятлари эмас¸ балки¸ муваффақиятлари бўйича ҳукм чиқаради"¸ - деб давом эттирди ўз маърузасини.

"Ўтган келишмовчиликларга нуқта қўйиш вақти келди. Ҳозир муносабатларимиз ва иттифоқчилигимизнинг янги бобини очиш вақти. Америка умумий мақсадлар йўлида Европа билан ишлашга тайëр. Европа ҳам Америка билан ишлашга тайëр бўлиши керак"¸ - деди Райс жумладан.

Франция ҳукумати Вашингтонни иттифоқчилари қарашларини инобатга олмай¸ ташқи сиëсатда бир томонлама иш кўраëтганликда танқид қилмоқда. Ана шундай бир пайтда¸ Райснинг Парижда сўзлаган нутқи Франция ва Европа жамоатчилиги томонидан яхши қабул қилинди.

АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд Вашингтоннинг Ироқ сиëсатига қарши чиққан Европа мамлакатларини қолоқ эски Европа¸ бу сиëсатни қўллаб-қувватлаганларни эса прогрессив янги Европа¸ деб атаган эди. Париждаги Франция халқаро муносабатлар институти директори Гуилауме Парментирнинг айтишича¸ Франция расмийлари шу каби баëнотлар туфайли юзага келган келишмовчиликларга якун ясалганидан мамнун.

"Райс АҚШ Давлат котиби лавозимидаги янги шахс бўлгани учун уни самимий қабул қилишмоқда. У сўзлари очиқ ва самимий аëл. Франция томонидан ҳам¸ Америка томонидан ҳам зиддиятга якун ясашга истак бор. Бу дегани барча масалада келишилди¸ дегани эмас. Лекин иккала томон ҳам Ироқда бош-бошдоқликка йўл қўйиб бўлмаслигини англаб турибди. Чунки бу бутун Яқин Шарқда хавфсизликка таҳдид солади. Шунинг учун ҳам АҚШ-Франция муносабатларидаги янгиланишга эҳтиëж бор"¸ - дейди франциялик мутахассис.

Айни пайтда¸ Райс Вашингтон Европа билан муносабатларни янгилашга тайëр эканлигини айтаркан¸ АҚШ Европа Иттифоқи кучайишини қўллаб-қувватлаëтганини ҳам таъкидлади.

"АҚШ¸ энг аввало Европанинг бирлашаëтганини олқишлайди. Европа кучайса¸ Америка учун хавфсизроқ ва яхшироқ дунë яратишда шерик бўла олади. Келинг ўз ғоя¸ тажриба ва манбаларимизни бир ерга тўплаб¸ муҳокама қилайлик ва улардан демократик ўзгаришлар учун маъқул тарзда фойдаланишга биргаликда қарор қилайлик"¸ - дейди АҚШ Давлат котиби.

Бироқ кузатувчиларнинг айтишича¸ аксарият Европа давлатлари АҚШнинг Эронга нисбатан ҳам худди Ироққа қилганидек бир томонлама амал қилиши мумкинлигидан ташвишланмоқда ва бундай бўлмаслиги ҳақида кафолат исташмоқда.

Райснинг айтишича¸ АҚШ дунëда ўз ҳукмронлигини ўрнатишга уринмайди¸ айни пайтда¸ араб дунëсига озодликни ëйишни ҳам кечиктириб бўлмйди.

"Озодлик ўз моҳиятига кўра¸ мамлакат ичкарисида яратилиши керак. Озодлик олиниши керак у берилмайди ва у мажбуран қабул ҳам қилинмайди. Шунинг учун АҚШ Президенти озодликни ëйиш насллар иши¸ деб айтган эди. Бироқ озодликни араб ва мусулмон дунëсига ëйиш кечиктириб бўлмайдиган иш"¸ - дейди АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс.
XS
SM
MD
LG