Линклар

logo-print

Яқин Шарқда ўзаро ишончни мустаҳкамлаш йўлидаги чоралар доирасида Исроил келаси ҳафтада фаластинлик 500 маҳбусни озодликка чиқармоқчи.


Фаластинликларнинг бир қисмига Исроилга ўтиб ишлаш учун рухсат берилади. Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги беш шаҳар устидан назорат яқин ҳафталар ичида Фаластин расмийларига топширилади.
Исроил Ташқи ишлар вазирлиги вакили Марк Регев Қуддусда чилган чиқиши чоғида жумладан, бундай деди:
”Исроил ҳарбийларини Фаластин шаҳарларидан олиб чиқиш жараёни яқин вақт ичида бошланади. Бу ишни Иерихон шаҳридан бошланади, деган фикрдаман. Биз тез кунларда Фаластин расмийлари билан уларнинг ҳарбий тузилмаларини жойлаштириш режасини ҳам мувофиқлаштиришиб олишимиз зарур”, - деди Исроил Ташқи ишлар вазирлиги вакили.
Фаластин ва Исроил раҳбарлари Маҳмуд Аббос ва Ариэл Шаронлар кеча Мисрда учрашиб, тинчлик ўрнатишга келишиб олди. Халқаро ҳамжамият эришилган келишувни олқишлади.
XS
SM
MD
LG