Линклар

logo-print

”АҚШ Эроннинг ядровий дастури билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда Европанинг ҳаракатларини қўллаб-қувватламоғи керак”, - деб ҳисоблайди Франция Ташқи ишлар вазири Мишель Барнье.


Бу гапни у АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райс билан ўтказган учрашувидан сўнг уюштирилган матбуот анжуманида айтди. Барньега кўра, Буюк Британия, Германия ва Франциянинг Эрон билан унинг ядровий дастури юзасидан олиб бораётган музокаралари Еропа позициясининг АҚШ, Россия ва Хитой томонидан қўллаб-қувватланиши ўта муҳим бўлган босқичга етди.
АҚШ Давлат Котиби ўз навбатида бундай деди:
"Эрон режимининг ҳам ташқи, ҳам ички сиёсатидан чуқур ташвишда эканлигимиз ҳаммага маълум, деб ўйлайман. Теҳроннинг тинч мақсадлар учун деган баҳона билан ядро қуролини яратиш йўлидаги ҳаракатлари барқарорликка путур етказувчи омилдир. Эрон бу ишни ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома доирасида мажбуриятлари борлигига қарамай амалга оширмоқда".
Кондолиза Райс бугун Брюсселда NATOга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари учрашувида иштирок этди. Учрашувда чиқиш қилар экан, Эрон билан музокараларни давом эттириш лозим, бироқ масалани ечимини чўзиб ўтирмаслик керак, акс ҳолда уни БМТ Хавфсизлик Кенгаши муҳокамасига олиб чиқилиши мумкин, деди.
XS
SM
MD
LG