Линклар

Россия Федерация Кенгаши бугун Давлат Думаси бир гуруҳ депутатларининг яҳудий ташкилотлари фаолиятини текшириб кўриш тўғрисидаги талабини қораловчи баёнот қабул қилди.


Думанинг "Родина" ва "КПРФ" фракциялари баъзи аъзоларининг талабномаси январнинг охирида Бош прокуратурага топширилган эди. Мазкур масала юзасидан можаро бошланиб кетгач, депутатлар ўз аризасини қайтариб олган эди. Бироқ шунга қарамай, Федерация Кенгаши юз берган воқеага муносабат билдириб қўйишни лозим топди.
Кенгаш раиси Сергей Миронов Дума депутатлари талабини антисемитизм кўриниши, деб баҳолади.
XS
SM
MD
LG