Линклар

logo-print

Мадрид шаҳридаги кўргамалар марказида бугун кучли портлаш юз бериб, 30дан зиёд киши жароҳат олди.


Испания Ички ишлар вазирлиги маълумотларига қараганда, мина ўрнатилган машина портлаган. Ҳодисадан бироз олдин "Гара" газетаси таҳририятига кимдир қўнғироқ қилиб, портлаш эҳтимолидан огоҳлантирган. Полиция портлашнинг олдини олиш чораларини кўришга улгурмаган.
Газетага қўрғироқ қилган шахс ўзини ЭТА баск сепаратчилари гуруҳи вакили, деб таништирган.
Испания Ички ишлар вазирлиги раҳбари Антонио Алонсо бундай баёнот берди:"ЭТА гуруҳининг сиёсий келажаги йўқ, бироқ мана шундай ҳаракатларни амалга ошириш учун унинг имкониятлари сақланиб қолган. Биз терроризмга қарши курашни давом эттиришимиз ва бунинг учун полиция ва юристларнинг кучидан имкон қадар яхшироқ фойдаланишимиз зарур".
XS
SM
MD
LG