Линклар

logo-print

Пикетга етиб келишга пул бўлмади


Турғунбек 9 февраль куни Андижон вилоятининг Улуғнор туманидаги учта ширкат хўжалиги аъзолари туман ҳокимлиги биносини пикет қилишни режалаштирганди. Бироқ, маълум бўлишича, йўлкирага пули йўқлиги сабабли кўпчилик бу ерга кела олмаган.

Шу куни ҳокимлик биноси олдига 10 чоғли аёл келди, холос. Улар туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдуманноп Олимов билан учрашиб, ўз муаммоларини баён қилди.

А.Олимов билан учрашганлардан бири Қумринисо Топалованинг сўзларига қараганда, ҳозир иш йўқ, чироқ, газ йўқ. Иш бўлмагани сабабли кишилар маош олмайди, маош олмагандан кейин чироқ ва газ пулини тўламайди. Хуллас, ҳамма муаммолар бир-бирига боғлиқ. Шунинг учун ҳозир ширкатлар фермер хўжаликларига айлантирилаётган пайтда аёллар ўзларига ер ажратилишини талаб қиляпти. Чунки ҳеч бўлмаганда ерда ишлаб, тирикчилик ўтказиш мумкин.

Аёллар фарзандларининг билим олиши учун шароит йўқлигидан ҳам шикоят қилди.

Уларнинг таъкидлашича, “Андижон” балиқчилик очиқ акциядорлик жамияти ҳудудида жуда кўп ташландиқ иморатлар бор. Лекин хўжаликдаги бир қишлоқ болалари 4-синфгача икки хонадан иборат бошланғич мактабда ўқимоқда. Бу ерда ҳам дарс икки сменада ташкил этилган. Аҳолининг ҳашар йўли билан тузукроқ мактаб қуриш таклифи эса маҳаллий ҳокимият томонидан қўллаб-қувватланмаятпи.

Ҳоким ўринбосари А.Олимовнинг билдиришича, ширкатларни фермер хўжаликларига айлантириш белгиланган режа асосида олиб борилмоқда. Аёллар эса ўзларига дала томорқалари ажратишни сўраяпти. Бу масала ҳал этилган. Улар танлаган ерда ҳозир ширкат ғалла эккан. Ғалла ўриб бўлингач, уларга ер тарқатилади.
XS
SM
MD
LG