Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:23

Тазйиқлар кучаймоқда


Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари сўнгги вақтларда ҳукумат вакиллари ва амалдорлари томонидан ўзларига нисбатан муносабат тобора кескинлашиб бораётганини айтмоқда.

Улар мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ҳар томонлама сиқувга олинаётганини билдиряпти.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг сўзларига қараганда, бундай кескин муносабат мунтазам равишда давом этмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячилари калтакланмоқда, оилалари турли тазйиқларга учрамоқда.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари халқаро жамияти раиси Марат Зоҳидовнинг таъкидлашича, ҳозир пикетлар ва намойишлар ўтказишдан фойда йўқ. Чунки бундай ҳаракатлар жанжал-тўполанглар ёрдамида бостирилаверади.

“Шунга қарамай, ҳозир ишлаш анча осон. Илгари жуда қийин эди. Ҳозир ҳамма мурожаатларимизга жавоб бериляпти”, - деди М.Зоҳидов.

“Эрк” демократия партияси бош котиби Отаназар Ориповнинг билдиришича, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига муносабат кескинлашгани бор гап ва вазият шундай бўлиши олдиндан кутилган эди. Яқинда бўлиб ўтган парламент сайловида ҳукумат ўз муддаосига етган ва энди яна ўзининг аксилдемократик йўлини хотиржам давом эттиради.
XS
SM
MD
LG