Линклар

logo-print

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги расмий Астана терроризмга қарши курашга эътибор бермаётганлиги ҳақидаги айбловларни рад этди.


Ташқи ишлар вазирлиги душанба куни Шанхай ҳамкоролик ташкилоти доирасида тузилган аксил-террор минтақавий маркази раҳбари Вячеслав Қосимовнинг айбловларига жавобан баёнот берди.
Қосимов Россиянинг “Независимая газета”сига берган интервюсида Қозоғистон аксил-террор қонунини қабул қилмаганини айтди. У шунингдек, қозоқ расмийларини Ал-Қайдага алоқадор компанияларга Қозоғистон ҳудудида ерлар сотиб олишга рухсат берганликда айблади.
Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги кеча берган баёнотида Қосимов Қозоғистонни террорчиларга бошпана берганликда асоссиз айблагани айтилади.
Ташқи ишлар вазирлиги Қосимовнинг сўзлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти обрўсига путур етказишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG