Линклар

logo-print

Бугун АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Лора Кеннеди Туркманистонни очиқроқ жамият сари қадам ташлашга чақирди.


Лора Кеннедининг таъкидлашича, мамлакатда декабр ойида бўлиб ўтган сайловлар кўзбўямачилик бўлган.
Кеннеди 2001-2003 йилларда АҚШнинг туркманистондаги элчиси бўлган.
У Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзовнинг мамлакатда кўп партиявийликка йўл очиб бериш ҳақидаги ваъдаларини эслатди.
Ҳозирда Туркманистонда расман рўйҳага олинган битта сиёсий партия бор холос. Бу Туркманистон демократик партияси бўлиб, унга Президент Ниёзов етакчилик қилади.
АҚШ давлат Котиби ёрдамчиси шунингдек, мамлакатда журналистларга эркин фаолият юритишга имкон бериш кераклигини қайд этди.
Бундан ташқари Кеннеди, Туркманистон олдинги таълим дастурига қайтиши лозимлигини айтди. Янги таълим дастурида асосий эътибор туркманбоши қаламига мансуб, деб даъво қилинаётган Рухнома китобига берилган.
XS
SM
MD
LG