Линклар

logo-print

Бугун Россия Президенти Владимир Путин БМТдан инсон ҳуқуқлари борасида янги стандартларни ишлаб чиқишни сўради.


Бу ҳақда Путин Москвадаги БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Луиз Арбор идорасига қилган ташрифи чоғида айтди.
Путин БМТ вакилига Россия терроризмга қарши кураш ва инсон ҳуқуқлари ҳақида ўз қарашларига эга эканини билдирди.
Путин Россия бу маслада мутахассислар фикрига қулоқ тутиш билан биргаликда, инсон ҳуқуқлари маслаларини сиёсий ва иқтисодий мақсадларда ишлатишларига йўл қўя олмаслигини
айтди.
“Россия жаҳонда, жумладан аксил-террор операциялари доирасида инсон ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши борасида ўз қарашларига эга. Шунингдек, Россия ўз манфаатларига эга бўлган дунё мамлакатларида ҳам инсон ҳуқуқларига қандай риоя қилинаётганини кўриб турибмиз. Шунинг учун, менимча, бу муҳим ва нозик масалада ягона стандартларни биргаликда ишлаб чиқиш жуда муҳимдир”, - деди Россия президенти.
Путин Кремл бу борада БМТнинг аниқ стандартлар ишлаб чиқишини исташини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG