Линклар

logo-print

Бугун Британиянинг валиахд шаҳзодаси Чарлз бир неча йиллардан бери учрашиб юрган Камилла Паркер Бауэллга уйланишини маълум қилди.


Бу ҳақда бугун шаҳзода Чарлзнинг маъмурияти эълон қилди.
Расмий баёнотда айтилишича, тўй шу йилнинг 8 апрелида бўлиб ўтади.
Чарлзнинг олдинги рафиқаси малика Диана 1997 йилда Парижда автомобил ҳалокатида ҳалок бўлган эди.
Бўлажак тўй жуда нозик масала, чунки Камилла Паркер Бауэлл ажрашган бўлиб, унинг собиқ эри ҳали ҳаёт. Шаҳзода Чарлз тахтга ўтирадиган тақдирда, Англия черковининг олий ҳукмдори бўлади. Англия черкови эса ажрашган аёлларнинг турмушга чиқишларига қарши чиқади.
Бугун Британия Бош вазири Тони Блэр Чарлз ва Паркер Бауэллга бахт тилади.
“Мен шаҳзода Чарлз ва Камилла Паркер Бауэлл учун жуда хурсандман. Бу жуда яхши хабар, ҳукумат бу ҳақда эшитган заҳотиёқ табрик тилакларини йўллади. Биз икки ёшга келажак ҳаётларида бахт тилаймиз. Раҳмат”, - деди Тони Блэр.
Черков мазкур хабар юзасидан расмий изоҳ билдирганича йўқ.
XS
SM
MD
LG