Линклар

Бугун Эронда Ислом инқилобининг 26 йиллиги кенг нишонланмоқда.


Хабарларга кўра, Теҳронда ташкил этилган намойишларда, ёғаётган қор ва ҳавонинг совуқ бўлишига қарамасдан, ўн минглаб одам иштирок этган. Намойишчилар аксиламерика шиорлар билан чиқишгани айтилмоқда.
Намойишчилар олдида чиқиш қилган Президент Муҳаммад Ҳотамий Эронга таҳдид қилган ҳар қандай босқинчи дўзаҳ ўти билан қарши олинишидан огоҳлантириди.
“Эрон миллати уруш тарафдори эмас, у зўравонлик ва тўқнашувларга ҳам қарши. Бироқ дунё шуни билиб қўймоғи лозимки, Эрон миллати босқинчиликка чидаб турмайди”, - деди Эрон президенти.
АҚШ Эронни яширин тарзда ядровий қурол ишлаб чиқарганликда айблаб келмоқда ва унга қарши ҳарбий чора кўриш эҳтимолини ҳам инкор қилмаяпти. Эрон бу айбловларни рад этиб, ўз ядровий дастурларини фақатгина тинч мақсадаларда амалга ошираётганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG