Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:34

Тошкентнинг зимистон кўчалари


Саида Бир неча кундан буён Тошкент шаҳри кўчаларидаги ёритиш чироқлари ўчириб қўйилмоқда. Бу эса аҳоли ва транспорт қатнови учун ноқулайликлар туғдиряпти.

Фуқароларнинг сўзларига қараганда, кўча чироқларининг ўчиши илгари ҳам бўлиб турарди. Лекин бу галгиси анча узоқ чўзилиб кетяпти. Қолаверса, электр энергиясидаги узилишлар Тошкентдаги аҳоли хонадонларида ҳам кузатиляпти.

“Тошшаҳарнур” корхонаси ходимининг таъкидлашича, ҳозир шаҳардаги кўчаларнинг 90 фоизида чироқлар ўчириб қўйилгани бор гап.

“Вазирлар Маҳкамасининг 511-қарорига кўра, қарзи бор истеъмолчиларга электр энергияси бериш тўхтатилади. Корхонамиз ҳам Тошкент шаҳри электр тармоқлари идорасидан кўча чироқлари бўйича қарздор. Шунинг учун идора бизга электр энергияси беришни тўхтатиб қўйди”, - деди “Тошшаҳарнур” ходими.

Унинг қўшимча қилишича, бу муаммони ечиш йўллари масъул ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда. Лекин кўча чироқлари қачон ёқилиши ҳозирча номаълум.
XS
SM
MD
LG