Линклар

Акрамийлар устидан суд бошланди


Турғунбек 10 февраль куни Андижон вилояти жиноят ишлари судида Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган акрамийлар диний оқимига аъзоликда айбланаётган 23 киши устидан суд жараёни бошланди.

Улар Жиноят кодексининг 242 (жиноий уюшма ташкил этиш), 159 (конституциявий тузумга тажовуз қилиш) каби 6 моддаси бўйича айбланмоқда.

23 судланувчининг 19 тасига тўртта модда бўйича айблар юкланаётган бўлса, Дилшодбек Мамадиевга 6 модда, Абдулвосит Эгамов ва Шокиржон Шокировга бешта модда бўйича айблар қўйилмоқда.

Суд жараёнига айбланувчиларнинг юз нафарга яқин қариндош-уруғи ҳам ҳозир бўлди.

Уларнинг сўзларига қараганда, айбланувчилар ҳақиқатан ҳам диний биродарлик тамойили асосида бир-бирига ёрдам бериб келган. Аммо улар айблов хулосасида келтирилган “Байтулмол” жамғармасини тузмаган. Шунингдек, уларда давлат тузумига тажовуз қилиш ёки сиёсий тўнтариш уюштириш нияти бўлмаган. Судланувчиларнинг барчаси тадбиркор, ҳунарманд ва бошқа касб эгаларидир.

Суд мажлисида қатнашишга ҳар бир судланувчининг 2 нафардан яқинларига рухсат берилди. Хорижий ОАВ мухбирлари, мустақил журналистлар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари суд залига қўйилмади.
XS
SM
MD
LG