Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:09

Актёрларга ҳужум бошландими?


Феруза Маълумотларга қараганда, россиялик киноижодкорларнинг Ўзбекистонда намойиши тақиқлаб қўйилган “Эгизаклар” фильмида самарқандлик милиция амалдори ролини ижро этган актёр Карим Мирҳодиев ҳақида ёзиш ёки у қатнашган фильмларни кўрсатишни маън этиш ҳаракатлари бошланган.

Аммо “Ўзбекфильм” киностудияси раҳбари Сергей Ким бу маълумотларни тасдиқламади. Унинг сўзларига қараганда, “Эгизаклар” фильмида роль ижро этган барча ўзбек актёрлари ҳар доимги фаолияти билан банд. Уларга ҳеч қандай тақиқ қўйилгани йўқ.

Актёр Карим Мирҳодиев ҳам ҳозирча ўзига нисбатан сиқув бўлмаётганини маълум қилди.

“Мен ролни ўйнашдан аввал сценарийни ўқиб чиққанман. У ерда сиёсатга қарши ҳеч нарса йўқ”, - деди актёр.

Интернетда эълон қилинган мақолалардан бирида Ўзбекистондаги “Зеркало 21” газетаси мухбири бу актёр билан суҳбат асосида материал тайёрлагани ва расман йўқ амалда мавжуд цензура томонидан бу мақолани эълон қилишга рухсат этилмагани таъкидланади.

К.Мирҳодиев ва унинг турмуш ўртоғи “Озодлик” мухбирига бу ҳолат ҳақиқатан ҳам юз берганини тасдиқлади.

Бироқ газета бош муҳаррири ўринбосари Фарҳод Расулов К.Мирҳодиев ҳақидаги мақолани эълон қилишга рухсат берилмаганини инкор қилди.
XS
SM
MD
LG