Линклар

Табиатнинг ўйиними ёки Яратганнинг ишораси?


Лобар Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги “Аҳиллик” маҳалласида яшовчи Бозорбоевларнинг қўйи ўтган йилнинг 28 декабрь куни эгизак қўзичоқ туғди. Айтишларича, қўзичоқлардан бирининг ўнг биқинида “Аллоҳ”, чапида эса “Муҳаммад” ёзуви бор.

Хонадон соҳибаси Умриниса Бозорбоеванинг сўзларига қараганда, у арабча ўқишни билади. Қўзичоқлардан бирининг бошида оппоқ ҳижоб (рўмол) ўралгандек кўринади. Ёзувлар мана шу қўзичоқда бор.

“Масжиддан домлани олиб келиб, ёзувларни яна бир бор ўқиттирдим. У қўзичоқда “Аллоҳ” ва “Муҳаммад” сўзлари ёзилганини тасдиқлади ва қўзичоқ урғочи бўлгани учун бошида ҳижоб борлигини айтди”, - деди оила бошлиғи Раҳим Бозорбоев.

Ғаройиб қўзичоқни кўргани узоқ яқиндан турли ёшдаги кишилар келиб турибди.

Р.Бозорбоев баъзилар катта маблағ эвазига қўзичоқни сотишни таклиф қилаётганини таъкидлади.

“Қўзичоқни машинага алмаштиришни, 10 минг долларга сотиб олишни истаётганлар келяпти. Лекин мен уни 100 минг долларга ҳам ҳеч кимга бермайман”, - деди Р.Бозорбоев.

У.Бозорбоева қўзичоқни кўргани келаётганлардан баъзи бирлари ёзувларни тавоф ҳам қилаётганини билдирди.

Сирдарё вилояти имом хатиби Мўминжон Усмоновнинг фикрича, қўзичоқни тавоф қилиш имонсизлик ва эътиқодсизликдан бошқа нарса эмас. Бирор ҳайвоннинг танасидаги қандайдир шаклларни фалончининг исми, мўъжиза дейишлик куфрдир. Бу каби воқеаларни илоҳийлаштириш кишиларни тўғри йўлдан адаштиради. Шунинг учун бундай ҳайвонларни ҳеч кимга кўрсатмаслик ёки сўйиб, бирор эҳтиёжга ишлатиш мақсадга мувофиқ.
XS
SM
MD
LG