Линклар

Фаластин муҳторияти президенти Маҳмуд Аббос экстремистик гуруҳлар етакчилари билан музокаралар ўтказиш учун Ғазо минатқасига келди


Аббос уларни Исроил билан эришилган ярашув битимига амал қилишга кўндириш ниятида.
Пайшанба куни Ғазо минтақасида яҳудийлар истиқомат қилувчи ҳудуд ўққа тутилди. Айни воқеа ўлароқ Маҳмуд Аббос Фаластин хавфсизлик хизматининг уч вакилини ситеъфога чиқарди.
Яҳудийлар истиқомат қилувчи ҳудудни ўққа тутганлик бўйича масъулиятни «Ҳамас» гуруҳи ўз зиммасига олди.
Бунга жавобан Исроил расмийлари агар Фаластин етакчиси экстремистларни жиловини тортиб қўймаса, кескин чора кўришини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG