Линклар

Эстония президенти Арнольд Рюйтер мамлакат Ташқи ишлар вазирини истеъфога чиқарди


Бу чоралар Ташқи ишлар вазирлигидан юзга яқин маҳфий ҳужжатлар ғойиб бўлгани сабабли кўрилди.
Йўқолган ҳужжатларнинг аксарияти Эстониянинг Европа Иттифоқига қўшилиши масаласига оид бўлган.
Президент қарорига қадар 38 ёшли Ташқи ишлар вазири Кристина Оюландни Бош вазир Юхан Партс истеъфога чиқаришга уринган эди. Аммо Оюланд аксар ҳужжатлар у вазир этиб тайинланишидан анча аввал ғойиб бўлганини айтиб бу талабни бажаришдан бош тортди.
XS
SM
MD
LG