Линклар

logo-print

Дунё ҳамжамияти расмий Пхеньяннинг ўз ядровий дастури атрофидаги музокаралардан воз кечиш истагидан ҳавотирда


Атом энергетикаси бўйича халқаро Агентлик вакили Марк Гвоздецкийнинг таъкидлашича:
— Агентлик мана бир неча йилдирки, Шимолий Кореяни ўзининг устувор муаммоси ва ядровий қуролнинг тарқалмаслиги тарафдори бўлган режим учун йирик хавф сифатида кўриб келмоқда, — деди Гвоздецкий.
Германия канцлери Герхард Шрёдер эса бу борада тўхталиб, шундай деди:
— Биз аминмизки, Ғарб Корея халқ демократик республикаси расмийларини музокаралар столига қайтариш учун барча чораларни кўрмоғи шарт. Биз Шимолий Корея расмийлари ўз халқи ва бутун дунё олдидаги жавобгарликларини англаб етишини кутмоқдамиз, — деди Германия канцлери.
Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги вакили Бан Ки Мунга кўра эса:
— Бизнинг ҳукумат бу масалада тоқат қила олмайди. Биз Пхеньянни ўз ядровий дастуридан воз кечишга ҳамда халқаро инспекторлар мамлакатига қўшилишга чақирамиз, — деди Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги вакили.
БМТ Бош котиби Кофи Аннан:
— Мен музокарага жалб этилган давлатлар ҳаракат қилиб, Шимолий Кореяни музокараларга қайтаришига ишонаман. Буни зудликда амалга ошириш лозим, токи музокаралар ҳам зудликда тиклансин, — деди Аннан.
XS
SM
MD
LG