Линклар

logo-print

Бағдод яқинида кучли портлаш содир бўлди


Портлаш оқибатида камида 13 киши нобуд бўлди. Худкуш мина жойлаштирилган машинани шияларга қарашли масжид ёнида портлатиб юборди.
Бағдоднинг ўзида бугун экстремистлар нон дўкони ёнида турган оломонга қарата ўт очиши натижасида 9 киши нобуд бўлди.
Айни пайтда АҚШ мудофаа вазири Дональд Рамсфелд бугун Ироққа келди. Мосулда мудофаа вазири АҚШ ҳарбийлари билан учрашди ва Ироқ хавфсизлик кучларини тайёрлаш ишлари билан танишди. АҚШ ҳарбийлари олдида чиқиш қилган Рамсфелд, жумладан шундай деди:
— Экстремистлар ироқликларга Америка ва коалицион кучлар маънавий ожиз бўлиб қолгани, ўз иродаси ва шижоатини йўқотганини айтишганди. Улар Американи қўрқита оламиз, ва у ўз мағлубиятини тан олади¸ деб ўйлаганди. Аммо, сизларга раҳмат, мен ишонаманки, улар энди бундай ўйламаяпти, — деди Дональд Рамсфелд.
Мосулдан сўнг АҚШ мудофаа вазири Бағдодга бориб у ерда маҳаллий полициячиларнинг ўқув амалиётида иштирок этди.
XS
SM
MD
LG