Линклар

Ер тенг бўлиб берилса…


Турғунбек Жорий йилда Андижон вилоятида 28 та ширкат хўжалигини фермер хўжаликларига айлантирилиш режалаштирилган. Айни пайтда ширкатларнинг ерларини фермерларга тақсимлаш жараёни бормоқда.

Улуғнор туманидаги барча ширкатлар фермер хўжаликларига айлантирилди. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдуманноп Олимовнинг сўзларига қараганда, 45 минг аҳолига эга Улуғнорда қарийб 20 минг гектар ер 700 дан ортиқ фермер хўжалигига бўлиб берилган.

Шаҳрихон туманидаги Ғулом Жўраев номидаги собиқ ширкат хўжалиги аъзоси Ғуломжон Абдуллаевнинг таъкидлашича, бу жараёнда маҳаллий шароит ҳам инобатга олиниши керак эди. Айни пайтда ширкатлар ўрнига фермер хўжаликлари тузилгани сабабли юзлаб деҳқонлар ишсиз қолмоқда.

“Ширкатимизнинг 350 гектар ери 19 кишига бўлиб берилди. Энди ширкатда ишлаган мингдан ортиқ кишининг катта қисми бекор қолди”, - деди Ғ.Абдуллаев.

Унинг айтишича, кишилар ширкат ерини ҳар бир кишига тенг миқдорда бўлиб бериш таклифини илгари сурган. Бироқ бу таклиф инобатга олинманган.

Кўпчилик фуқароларнинг фикрича, агар ерлар аҳолига тенг бўлиб берилса, ишсизлик ва у билан боғлиқ бошқа муаммолар ўз-ўзидан ечилади.

Маълум бўлишича, фермер хўжаликлари тузилгач, олдин ширкатларда ишлаган деҳқонлар фермерларнинг мардикорларига айланмоқда.
XS
SM
MD
LG