Линклар

logo-print

Олимнинг кўмадиган борми?


Турғунбек 11 февраль куни Андижон вилояти фуқаролик ишлари суди биносида тиббиёт фанлари номзоди, доцент, 77 ёшли Азиз Ибодов юрак хуружидан вафот этди.

Адвокат Мавлуда Аҳмедованинг сўзларига қараганда, А.Ибодов яшаган уй унинг акаси Исмоил Ибодовга тегишли бўлган. И.Ибодовнинг иккинчи турмуш ўртоғи Зумрад Солиҳова уйга эгалик ҳуқуқини талаб қилган. Уй аслида А.Ибодовнинг акасининг қизи бўлмиш Сурайё Ибодовага мерос қолдирилган. С.Ибодова ҳозир Москвада яшаётгани учун унинг ўгай онаси З.Солиҳова А.Ибодовни уйдан қувиб чиқармоқчи бўлган. 2000 йилда Андижон шаҳри суди уйнинг бир қисмини З.Солиҳовага бериш, катта қисмини эса С.Ибодовага қолдириш ҳақида ажрим чиқарган. Лекин аслида Тошкентда яшайдиган З.Солиҳова эрининг акасига уйни қолдиришни истамай, суд идораларига кетма-кет мурожаатлар қилаверган.

М.Аҳмедованинг таъкидлашича, З.Солиҳова акаси Бош прокуратурада фуқаролик ишлари бўйича назорат бўлимида ишлагани учун у орқали судларга тазйиқ ўтказган. Бу эса низонинг шу пайтгача чўзилиб келишига сабаб бўлган. А.Ибодов эса ўз уйидан куч ишлатилиб, ҳайдаб чиқарилган. Кекса олим узоқ вақт қоровулхоналарда, ташландиқ биноларда яшашга мажбур бўлган.

Андижон шаҳри ҳуқуқий маслаҳатхонаси адвокати Равшан Ҳожимовнинг билдиришича, А.Ибодовнинг ўғли Америкада, жияни эса Москвада яшайди. Унинг жасади эса ўликхонада қолган. Марҳумни дафн қилиш учун Андижонда бирорта қариндош-уруғи йўқ.
XS
SM
MD
LG