Линклар

Фарғоналик “эзгулик”чиларнинг раҳбарлари алмашди


14 февраль куни “Эзгулик” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти Фарғона вилояти бўлимининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

“Эзгулик”нинг вилоят бўлимига икки йил давомида раҳбарлик қилган Рафиқ Ғаниевнинг “Озодлик” мухбирига билдиришича, жамият низомига кўра, бир киши ташкилотнинг вилоят бўлимини икки муддатдан ортиқ бошқариши мумкин эмас. Шу боис, “Freedom house”нинг вилоятдаги ресурс марказига қарийб бир йил давомида бошчилик қилган адвокат Қўчқор Сотволдиев жамиятнинг вилоят бўлими раислигига сайланган. Оминахон Шерматова ва Ўзбекистон туманидаги Туюл фуқаролар йиғини раҳбари Эркин Қўзиев эса раис ўринбосарлари лавозимни эгаллади.

О.Шерматованинг сўзларига қараганда, Фарғона вилоятида давлат органлари томонидан фуқаролар ҳуқуқларининг паймол этилиши кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Айниқса, аёлларнинг ноҳақ ишдан бўшатилиши, турли идораларга ҳақоратланиши ҳолатлари тез-тез учраяпти.

Э.Қўзиевнинг айтишича, унинг бир вақтнинг ўзида фуқаролар йиғини раҳбари экани янги ишида жуда катта ёрдам беради. Чунки у фуқаролар йиғини раиси сифатида туман миқёсидаги йиғилишларда иштирок этиш имкониятига эгадир.
XS
SM
MD
LG